Дембелега жиддий таклиф келди. У "Барса"ни тарк этиши мумкин
"Барселона" футболчиси Усмон Дембеле фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин. Бир қанча нашрлар уни тез орада якуний қарор чиқаришини таъкидламоқда.
Маълум бўлишича, Париж жамоаси вингернинг товон пулини тўламоқчи. Бу товон пули 1 августгача 50 миллион евро, ундан кейин 100 миллион еврога айланади. Шу сабабли, парижликлар бу трансферни тезроқ амалга оширмоқчи. Футболчи Франция клубини рад қилмади, лекин ҳали розилик ҳам билдиргани йўқ.
"Барселона" эса Дембелени олиб қолишга ҳаракат қилмоқда. Аввалроқ, клуб у билан шартномани 2027 йилгача узайтирмоқчи эди.
Фикрлар