Дембеленинг жароҳати кутилганидан жиддий бўлиб чиқиши мумкин

Хабарингиз бор бундан аввалроқ “Барселона” клуби форварди Усмон Дембеле УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 5-туридан ўрин олган “Боруссия” Дортмундга (3:1) қарши ўйинда жароҳат олгани ҳақида хабар берган эдик.

AS нашрининг ёзишича айни дамда каталониялик шифокорлар уни тезроқ соғайиши учун энг тўғри йўлни излашмоқда. Таъкидлаш керакки, 22 ёшли футболчи хатто жарроҳлик амалиётини ҳам бошдан кечириши мумкин. Бу ҳолатда у тахминан 3 ой майдонга тушолмайди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Дембеле 5 ҳафта “Барселона”га ёрдам беролмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Дембеле жорий мавсум “Барселона” сафида 9 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!