Дембеленинг нархи кескин тушиб кетди
"Барселона" клуби раҳбарияти жамоанинг франциялик ҳужумчиси Усмон Дембелени 42 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
22 ёшли футболчининг нархи бу қадар тушиб кетишига сурункали тарзда жароҳатлар ва 12 млн евролик маоши сабаб ҳисобланади. Дембелега ПСЖ асосий даъвогар ҳисобланади. Уни ижарага олмоқчи бўлган жамоалар ҳам талайгина.
Дембеле жорий мавсумнинг асосий қисмини даволаниш билан ўтказди ва бор йўғи 9 та ўйинда майдонга тушди холос. У охирги марта олган жароҳатидан августда фориғ бўлиши айтилмоқда.
Фикрлар