Денис Истомин ATP рейтингида бир поғона кўтарилиб олди
Ads

Профессионал теннисчилар уюшмаси – ATP ўзининг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унга кўра XVIII Осиё ўйинлари ғолиби мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин жадвалда бир поғона кўтарилиб, 759 очко билан 75 ўринни эгаллаб олди.

Рейтинг жадвалининг кучли ўнлигида ўзгариш рўй бермади. Унда испаниялик Рафаэль Надаль 10040 очко билан биринчи поғонада бормоқда.