Денис Истомин бугун чорак финал йўлланмаси учун ўйнайди
Ads
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Нур-Султон шаҳрида ўтаётган "Челленжер" турниридаги иштирокини ғалаба билан бошлади.
 
Денис Истомин яккалик баҳсларининг иккинчи даврасида германиялик Юлиан Ленцни 7:5, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
Шу тариқа бугун мусобақанинг 1/8 финал босқичида Денис бельгиялик Рубен Бемельмансга қарши кортга чиқади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан 10:00да бошланади. 

Минбар

Барча блоглар