Денисов Балотеллининг жамоaсига қарши баҳсни заҳирада бошлайди
Ads

Бироздан сўнг Европа лигаси 1/16 финал босқичи доирасида Россиянинг “Локомотив” ҳамда Франциянинг “Ницца” жамоалари ўртасидаги баҳс старт олади.

“Темирйўлчилар” бош мураббийи Юрий Сёмин ушбу ўйинни асосий таркибда бошлайдиган футболчилар номини маълум қилди.

Эътиборлиси, ҳамюртимиз Виталий Денисов бугунги ўйинни заҳира ўриндиғида бошлайдиган бўлди. У Францияда ўтган илк ўйинда асосий таркибда майдонга тушган ва иккинчи бўлимда заҳирага олинган эди.

Маълумот учун, ушбу жамоаларнинг ўтган ҳафта бўлиб ўтган дастлабки қарама-қаршилигида рус клуби 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Ницца" ўйини Тошкент вақти билан соат 21.00 да старт олади.