Дешам: "Бу биз тўрт йил олдин ўйнаган Аргентина эмас"
18 декабрь куни Жаҳон чемпионати финали доирасида Франция Аргентина билан куч синашади. Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам рақиб Месси ва Аргентина термаси ҳақида ўз фикрларини баён қилиб ўтди.
"Бу жамоада жуда зўр ўйинчи бор ва бу Месси эканини ҳамма билади. Бизни катта жанг кутмоқда. Аргентина тажовузкор жамоа.
Бунинг олдини олиш учун қўлимиздан келганини қиламиз. Жамоалардан фақат биттаси учинчи юлдузни олади.
Месси турнир бошидан бери ажойиб ҳаракат қилмоқда. Тўрт йил олдин ҳамма нарса бошқача эди. У учрашувни биз кутган ҳолатда эмас, балки ҳужумчи сифатида якунлаганди. Энди уларда ҳужумчи бор, Мессида эса эркинлик. У тез-тез тўп билан муомала қилмоқда ва ажойиб формада экани кўриниб турибди.
Месси - дунёнинг энг яхши футболчиси ёки камида энг яхшиларидан бири. Унинг ўйинга таъсирини имкон қадар чеклаш учун ҳаракат қилишимиз керак бўлади. Баъзи футболчиларим билан Аргентина ҳам шундай қилиши керак бўлади. Лекин бу биз тўрт йил олдин ўйнаган Аргентина эмас. Шуниси аниқ!", - деди мутахассис финал олдидан.
Фикрлар