Ди Мария "Бенфика" билан шартномасини узайтирди
Анхель Ди Мариа ”Бенфика” билан шартномасини 2025 йилнинг ёзига қадар узайтирди.
Аргентиналик футболчи ўтган мавсумда Италиянинг “Ювентус” клубидан эркин агент сифатида Португалиянинг “Бенфика” клубига қайта келиб қўшилган эди. Бунга қадар Ди Мариа Португалия жамоаси сафида 2007-2010 йиллар мобайнида ҳаракат қилган.
Маълумот ўрнида, 36 ёшли футболчи ўтган мавсум 28 та ўйинда ҳаракат қилиб, 9 та гол ва 11 та голли узатмага муаллиф қилган.
Фикрлар