Дибаланинг тақдири нима бўлади?

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Пауло Дибала ҳозирча ўзининг келажак фаолияти борасида якуний қарорга келгани йўқ.

Бундан аввалроқ аргентиналик футболчи “кекса синьора” маошини оширмаётгани сабаб бошқа жамоага ўтмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ журналист-инсайдер Жованни Альбанезенинг хабар беришича, 28 ёшли футболчи ҳозирча жамоасини ўзгартирмоқчи эмас ва у агентига янги жамоа топиш бўйича топшириқ ҳам бермаган.

Дибала ва "Ювентус" февраль ойида амалдаги шартномани узайтириш бўйича яна музокараларга киришиши кутилмоқда. Янги шартнома футболчининг кўрсатаётган ўйини ва жамоадаги молиявий ҳолатдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Дибала жорий мавсум “Ювентус” сафида 20 та ўйинда майдонга тушди ва рақиб дарвозасига 9 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!