Диего Симеоне ЕЧЛда қандай рекорд ўрнатди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне УЕФА Чемпионлар лигасида рекор ўрнатди.
Аниқроғи, аргентиналик мутахассис "матрасчилар" бошқарувида кўҳна қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасида 35-ғалабасини қўлга киритди.

Шу тариқа Симеоне бир испан клуби билан ЕЧЛ учрашувларида энг кўп ғалаба қозонган мураббийга айланди.

"Атлетико" бош мураббийи бу борада афсонавий Висенте Дель Боскедан ўзиб кетди. У "Реал" бош мураббийи сифатида Чемпионлар лигасининг 34 та учрашувида ғалаба қозонган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!