Дилшод Абдумуродов - Осиё чемпиони

  • 29 январь, 2022, 18:13
  • 0
  • Бокс

Бокс бўйича 22 ёшгача бўлган эркаклар ўртасида Осиё чемпионати финал баҳслари бўлиб ўтмоқда.

57 килограммгача вазн тоифасида рингга кўтарилган Дилшод Абдумуродов биринчи раундда рақибига имкониятни бой берди. Иккинчи раундда вакилимиз тўлиқ устунликни ўз қўлига олди. 3-раундда Ҳарада Шудаи ҳамюртимизга умуман қаршилик кўрсата олмади.

Шундай қилиб, Абдумуродов рақибини нокаутга учратиб, Осиё чемпионига айланди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!