Дилшод Жўраев: АГМК кучли учликка кирмоқчи

Хабарингиз бор, айни вақтда коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш мақсадида барчамиздан  уйда қолиш талаб қилинмоқда. Натижада, барча мамлакатларда футбол учрашувлари ўтказилмаяпти.

Хўш, ўзбекистонлик футболчилар карантин даврини уйда қандай ўтказишмоқда? Мавсум қай тарзда бошланди? ПФЛ матбуот хизмати бу ҳақда АГМК жамоасининг етакчи футболчиларидан бири – Дилшод Жўраев билан суҳбатлашди.

“Ҳукумат киритган қоидаларга риоя эган ҳолда карантинни оила даврасида ўтказмоқдаман. Фарзандларим билан турли қизиқарли ўйинлар ўйнаб, вақтни мазмунли ўтказишга ҳаракат қиляпман.

Спорт билан шуғулланиш учун уйда етарли шароитлар мавжуд  ва мураббийлар берган кўрсатмалар асосида машғулотларни давом эттиряпман. Спортчи учун вазнни меъёрда сақлаб туриш муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, тўғри овқатланиш қоидаларига қатъий риоя этиш лозим.

Фикримча, жамоамиз мавсумни яхши бошлади. Ортда қолган 3 тур давомида мағлубиятга учрамадик. АГМК  Суперлигада кучли учликка киришни ва ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган”, – деди Жўраев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!