"Динамо" БААга етиб борди. Грузиялик ҳимоячи кетди

«Динамо» жамоаси Суперлига янги мавсумига тайёргарлик режасидаги 4-йиғин доирасида Бирлашган Араб Амирликларига етиб борди.

Абу-Даби шаҳрида 17-29 январ кунлари ўтказиладиган хориж йиғини доирасида жамоа 5 та ўртоқлик ўйинида майдонга тушишини маълум қилгандик/

Ушбу баҳсларда уч нафар футболчи – ҳимоячилар Артём Сокол ва Одил Абдумажидов, ҳужумкор яримҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров жамоа кўригида бўлади. Аввалроқ, жамоада бўлган грузиялик ҳимоячи Антон Толордава мавсумни клубда бошламайдиган бўлди.

Кўрикдаги Самуэл Баха эса таркибда олиб қолинмади. Дилшод Раҳматуллаев эса жамоанинг хориж йиғинини ўтказиб юбориб, клуб Самарқандга қайтгач, таркибга қўшилади. Кожо Жоэл эса Осиё кубогидаги иштирокидан кейин клуб сафига қайтиши режалаштирилган.

«Динамо»нинг Абу-Дабига йўл олган 37 кишилик рўйхати билан танишинг:

Дарвозабонлар: Фарҳод Раҳматов, Равшанбек Ягудин;

Ҳимоячилар: Салим Мустафоев, Душан Мийич, Воҳиджон Оқбўтаев, Комил Шарофутдинов, Анвар Файзуллаев, Хуршидбек Убайдуллаев, Улуғбек Абдуллаев, Владимир Козак, Артём Сокол;

Яримҳимоячилар: Жавлон Маликов, Дамир Темиров, Акбар Исматуллаев, Ҳумоюнмирзо Иминов, Хислат Халилов, Муҳаммадбобур Асадуллаев, Францис Нарх, Абубакр Муйдинов, Фаррух Икромов, Санжар Шоаҳмедов, Бобур Ёрбеков, Одил Абдумажидов, Ҳусниддин Ғофуров;

Ҳужумчилар: Эммануел Ягр, Баҳодир Насимов, Анвар Ҳожимирзаев, Элнур Саитмуродов.

Бош мураббий: В.Абрамов
Мураббийлар штаби: М. Мифтахутдинов, А.Ананян, А.Раҳимов
Администратор: А.Бозоров
Тиббий бўлим: И.Абдувоҳидов, Б.Зоидов, Р.Ўсаров
Оператор: Ф.Юсупов.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!