"Динамо"нинг "Металлург"га қарши ўртоқлик ўйинида битта гол урилди

ФИФА кунлари сабаб Суперлигада юзага келган танаффусда "Динамо" Тошкент вилоятида ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётгани ҳақида хабар бергандик.

"Динамо" жамоаси "Металлург" клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Вадим Абрамов дастлабки бўлимда асосий таркиб ўйинчиларини майдонга туширган бўлса, иккинчи бўлимда бир қатор самарқандлик ёш ўйинчилар синовдан ўтказилди. Учрашувнинг 89-дақиқасида ёш ўйинчи Фирдавс Абдураҳмоновнинг голи кўҳна шаҳарликларга ғалаба келтирди – 1:0.

Ўртоқлик ўйини. 2 сентябрь
"Металлург" - "Динамо" - 0:1
Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев
Гол: Фирдавс Абдураҳмонов, 89.
"Динамо": Фарҳод Раҳматов, Душан Мийич, Салим Мустафоев, Улуғбек Абдуллаев, Францис Нарх, Ратиньо, Дуглас Майкон, Азизбек Аҳмедов, Санжар Шоаҳмедов, Анваржон Ҳожимирзаев, Маркос Кайк.
Захирадан майдонга тушганлар: Д.Раҳматуллаев, Ж.Ўрозов, Ҳ.Иминов, Х.Халилов, В.Оқбўтаев, Ф.Абдураҳмонов, Д.Бахтиёров, С.Неъматов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!