Диёр Имомхўжаев: Футболчиларни рўза тутишда айблайдиган шумқадамларга оташин саломларимиз бўлсин

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги каналида "Челси"га қарши ўйинда хет-трик қайд этган "Реал" ҳужумчиси Карим Бензема ҳақида фикр билдирди. Таъкидлаш керакки, франциялик футболчи бундан аввалроқ Рамазон унинг учун муҳим аҳамиятга эга экани ва рўза тутиш унинг ўйинига асло таъсир қилмаслиги ҳақида гапириб ўтган эди.

"Карим Рамазон ойида Лондонда Челси дарвозасига 3 та гол урди. Футболчиларни рўза тутишда айблайдиган шумқадамларга оташин саломларимиз бўлсин", - деб ёзди Имомхўжаев.

Таниқли мутахассис Вадим Абрамов Sports.uz га берган интервьюсида футболчиларнинг намоз ўқиши ва рўза тутиши ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтган эди:

- Намоз ҳақида гапирган гапимни матндан юлиб олишган. Менга "Одамларнинг намоз ўқишига муносабатингиз қандай?", деб савол беришган эди. Мен диндан узоқлигим ва буни муҳокама қила олмаслигимни айтганман. Аллоҳга, динга ишонадиган одам, самимий ва пок бўлиши керак. Агар одам ҳақиқатдан ҳам покдил бўлса ва намоз ўқиш учун масжидга борса, бу яхши. Масала бошқа нарсада эди: "Фаолиятда бўлган футболчининг намоз ўқиши ва куннинг маълум вақтида сув ичмай, овқат емай юришига қаршилик кўрсатмайсизми?", - деган савол бўлган. Ўзингиз нима деб ўйлайсиз, мен шифокор эмасман, лекин биз Саудия Арабистони ёки Тошкентда жазирамада ўйнаётган бўлсак, кун бўйи сув ичмасдан футбол ўйнашга чиқиб бўладими? Ўйлашимча, агар сиз футбол ўйнаб, сув ичмасангиз ногирон бўлиб қолишингиз мумкин. Бундан ҳам баттари, сиз футбол майдонида жон беришингиз мумкин. Чунки тиббиёт нуқтаи назаридан сув бўлмаганда қон қуюқлашади, инсон организми эса асосан сувдан ташкил топади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ibragim Turaev
07/04/2022 11:50
Iloji bo‘lsa terma jamoaga namozxon, Allohning dinida Uning buyruqlariga labbay deb javob beradigan, Payg‘ambar alayhissalomni sevadigan, pok o‘yinchilarni tanlasak InshaAlloh shu ramazoni sharifdagi duoyimiz ijobati biz jahon chempionatiga chiqamiz, Osiyo chempioni bo‘lamiz. Masharipov, Iskandarov, Yaxshiboyev, Abduxoliqov, Norchayev.... yaxshi o‘yinchilarimiz borku
Ibragim Turaev
07/04/2022 11:46
Bu abramovning savsatasi. Ey gunohkor banda dindan uzoqman degan bilan musulmonsanku. Alloh buyuruvchi va biz uning buyurganini bajaruvchimiz. Usha tibbiyotda ham odam bir necha kun suvsiz yurishi mumkun deyilgan, ovqatlanmasdan ham yashay oladi. Ramazonda esa 16-17 soat ro‘za tutamiz xalos. I ro‘zaning foydasi esa bu tibbiyotning tan bergan davolash usuli sifatida ham qaraladi. Yil bo‘yi yegan narsalaringdan qolgan zararlar yo‘q bo‘lib, inson organizmi yangilanadi va InshaAlloh Benzemaga o‘xshab gol uradigan futbolchilar bizda ham bo‘ladi.