Дониёр Абдуманнопов энди "Сўғдиёна" шарафини ҳимоя қилади
Андижонлик 22 ёшли истеъдодли ярим ҳимоячи Дониёр Абдуманнопов яқинда Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига қўшилгани юзасидан хабар бергандик.
Маълум бўлишича, футболчи “Сўғдиёна” билан шартнома имзолади. Бу ҳақида унинг ўзи Sports.uz мухбирига айтди. Айни чоғда Дониёр жиззахликларнинг машғулотларида фаол иштирок этяпти.
“Андижон” футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланган ўйинчининг охирги клуби Беларусь чемпионати вакили – “Энергетик-БГУ” жамоаси эди. Ўтган йили ёзда ушбу клубга кўчиб ўтган футболчи жароҳати сабабли узоқ қолмади. Энди эса омадини “Сўғдиёна” клубида излаб кўради.
Фикрлар