Доротея Вирер биринчи босқич ғолиби
Ads

Словениянинг Поклюка шаҳрида биатлон бўйича жаҳон кубоги биринчи босқичининг сўнгги кунида аёллар ўртасида 10 км масоқага таъқиб пойгалари ўтказилди.

Унда финляндиялик Кайса Мякяряйнен мусобақа ғолибига айланди. Италиялик Доротея Вирер ва словакия Паулина Фиалкова эса шоҳсупанинг иккинчи ҳамда учинчи поғонасидан жой олди.

Жаҳон кубогининг биринчи босқичидаги ушбу пойгада маррага иккинчи бўлиб етиб келган бўлса-да, Д.Вирер шаҳсий ҳисобда 144 очко билан биринчи ўринни тарк этмади ва сариқ либос ўзида қолди.

Энди мусобақанинг иккинчи босқичи 13-16 декабрь кунлари Австриянинг Хохфильцен шаҳрида бўлиб ўтади. Унда пойгачилар спринт, таъқиб ва эстафета йўналишларида ўзаро рақобатлашадилар.

Минбар

Барча блоглар