Достон Ҳамдамов: "Қатар чемпионатида тўп суриш ўзим учун ҳам қизиқ эди"
Ҳамюртимиз Достон Ҳамдамов ярим мавсум Қатаринг “Ал-Сайлия” клуби шарафини ҳимоя қилди. Тузилган ижара шартномаси муддати тугагани боис футболчимиз яна “Пахтакор”га қайтди. Достон Қатардаги фаолияти ҳақида Sports.uzга шундай деди:
- Қатарда яхши мавсум ўтказдим, деб ўйлайман. Фаолиятимни анчадан бери Қатар Юлдузлар лигасида давом эттириш ниятим бор эди. У ерда тўп суриш ўзим учун қанақадир қизиқ бўлди.
- Жамоамиз олдига қўйилган вазифани аъло даражада бажариб, клубни кучлилар орасида сақлаб қолдик. Бундан хурсанд бўлдик. “Ал-Сайлия” билан тузилган ижара шартномаси якунланди. Ҳозирда “Пахтакор” билан машғулотлар олиб боряпман, - деди Ҳамдамов.
Фикрлар