Дунёнинг энг қиммат дарвозабони ижарага юборилади

"Чесли" голкипери Кепа Аррисабалага фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.

Таъкидланишича, "Севилья" 25 ёшли испаниялик футболчини ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда, бироқ ушбу келишув футболчининг маоши сабаб амалга ошмай қолиши мумкин. Айни дамда Кепа лондонликлар сафида йилига 8 миллион евро ишлаб топади.

Олдинроқ, голкипер учун Испаниянинг яна бир клуби "Валенсия" қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди.

Эслати ўтамиз, Кепа "Челси" сафига 2018-йил "Атлетик"дан 80 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)