Душанбедан дараклар. Ёшларимиз эртанги ўйинга қандай тайёргарлик кўрмоқда? (Фото)
Ads

Душанбе: Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси эртага U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичидаги иштирокини бошлайди. Александр Мочинов мураббийлиги остида ҳаракат қилаётган футболчиларимиз илк учрашувда Шри-Ланка вакилларига қарши майдонга тушади.

Футболчиларимиз бугун Помир стадионида ўйин-олди расмий машғулотларини ўтказишди. Машғулотлар ҳам ўйин каби маҳаллий вақт билан 12:00да бошланди ва таҳминан бир соат давом этди. Бу пайтга келиб Душанбедаги ҳаво ҳарорати нақд 28-30 даражага етган эди.

 

Кеча мураббийлар штаби тикланиш ва чигалёзди машғулотларига урғу берган бўлса, бугун улар қисқа ва узоқ масофага пас ошириш ва жамоавий ўйинни шанллантиришга кўпроқ аҳамият беришди.

Бугун шунингдек, эртанги рақибларимиз Шри-Ланка ёшлар терма жамоаларининг ҳам расмий машғулотлари бўлиб ўтди. Уларнинг машғулотлари Помир стадионига тегишли машғулотлар майдонида ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, Шри-Ланка вакиллари кеча бўлиб ўтган 1-тур баҳсида Малдив ороллари билан куч синашди. Учрашувнинг сўнги дақиқаларида киритилган гол уларни мағлубиятдан қутқариб қолди ва ўйин 2-2 ҳисоби билан ўз якунига етди.

U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичи

2 ноябрь, 2-тур

Помир стадиони, Душанбе

12:00. Шри Ланка - Ўзбекистон

 

 

Ёқубжон Сохибов
Душанбе, Тожикистон

Минбар

Барча блоглар