Дзюба Россия терма жамоасида ноёб рекорд ўрнатди

Хабарингиз бор кеча Россия терма жамоаси Евро-2020 саралаши доирасида ўз майдонида Сан-Маринони 9:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу куни мезбонлар форварди Артём Дзюба покер қайд этди. Эътиборлиси, бу унинг учун терма жамоа сафидаги иккинчи покер бўлди. У 2015 йил Лихтенштейнга (7:0) қарши баҳсда ҳам ўз номига 4та гол ёздириб қўйишга эришган эди. Шу тариқа Дзюба Россия терма жамоаси тарихида 2та покер қайд этган илк футболчига айланди.

Маълумот учун, 30 ёшли ҳужумчи Россия терма жамоаси шарафини 2011 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 35та ўйинда майдонга тушди ва 20 та гол уришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Станислав Черчесов шогирдлари саралашнинг навбатдаги баҳсини 11 июнь куни Кипрга қарши ўтказишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!