Дзюдочиларимиз Европа очиқ чемпионатида беллашадилар

Айни кунларда Кўҳна қитъа бўйлаб дзюдочи бўйича қатор мусобақалар бўлиб ўтмоқда. Турли ёш тоифаларида ўтаётган беллашувларда терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этишади. 

Польша пойтахтида аёллар ўртасида Европа очиқ чемпионати бўлиб ўтади. Бугун старт оладиган баҳсларда вакилларимизнинг рақиблари билан танишинг:

-48 кг: Диёра Келдиёрова – Лилла Эрделйи (Венгрия) / Катаржина Вишневска (Польша);

-57 кг: Санобар Султонова – Тена Сикич (Хорватия);

-63 кг: Ҳожинисо Камолдинова – Шина Зандер (Германия);

Чехиянинг Прага шаҳрида айни шу статусдаги мусобақа эркаклар ўртасида ўтказилади: 

-60 кг: Достон Рўзиев – Софян Милоус (Франция);

-66 кг: Беҳруз Омондавлатов – Матей Клима (Чехия);

-73 кг: Ҳусниддин Каримов – Мартон Такаш (Венгрия);

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев – Микулас Меско (Чехия) / Тато Григалашвили (Грузия);

-90 кг: Яҳё Имомов – Олег Казарин (Россия) / Петер Кордели (Венгрия);

+100 кг: Артём Багдасаров – Тормодур Жонссон (Исландия). 

Шунингдек, Анталя шаҳрида кадетлар ўртасида ҳам катта турнир бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада 6 нафар полвонларимиз ўз омадларини синаб кўришади. Эътиборлиси, жорий турнир Аргентинада ўтадиган учинчи ўсмирлар Олимпиадасига рейтинг очколарини тақдим этади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!