Ечимини кутаётган масала. Куман Коутиньо бўйича ўз сўзини айтди!
“Барселона”нинг янги бош мураббийи Рональд Куман клуб раҳбариятини анчадан бери безовта қилиб келаётган масала – Филиппе Коутиньонинг қайси жамоада фаолият юритиши бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдири.
- Коутиньо – “Барселона” ўйинчиси. Биз унинг келажаги бўйича қарор қилишимиз талаб этилади. Вақти-соати етиши билан шундай қиламиз. Ҳозир эса, бу борада бир қарорга келиш ва жамоани яхшироқ ўрганиб чиқиш учун оз бўлса-да, вақтим бор, - деди бош мураббий.
Шунингдек, Куман жамоанинг нидерландиялик легионери Френки Де Йонгдан шу пайтгача нотўғри позицияда фойдаланганини таъкидлади.
Фикрлар