
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" бир киши кам бўлиб қолган "Наполи"ни ишончли ҳисобда енгди
Европа Чемпионлар лигасининг 1-турида Хосеп Гвардиола бошқарувидаги "Манчестер Сити" ўз уйида Италия А Сериясининг "Наполи" клубини қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов эса тўлиқ учрашув ўтказди.
Дастлаб, учрашувнинг 57-дақиқасида Эрлинг Холанд гол уриб, ўйиндаги ҳисобни очди. Жереми Доку эса 65-дақиқада орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. Ушбу голлар эса ўйин тақдирини ҳал қилиб, "шаҳарликлар"нинг ғалабасини таъминлади.
Маълумот ўрнида, "Сити" навбатдаги учрашувини 21 сентябрь куни "Арсенал"га қарши ўтказади. Конте шогирдлари эса 22 сентябрь куни "Пиза"ни ўз уйида қабул қилади.
- Европа - УЕФА Чемпионлар лигаси
- League Stage

Манчестер Сити
- Erling Haaland 56'
- Jérémy Doku 65'
Тугади
2
:
0
19.09.2025 00:00

Наполи
Фикрлар