ЕЧЛ. Мбаппенинг сўнгги сонияларда урган голи ПСЖга ғалаба келтирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финалидан ўрин олган ПСЖ - "Реал" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Учрашувнинг 61-дақиқасида Лионель Месси тепган пенальтини дарвозабон Тибо Куртуа қайтарди. Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда Мбаппе ғалаба голини урди. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоалар иштирокидаги жавоб ўйини 9 март куни бўлиб ўтади


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!