ЕЧЛ. Рамушнинг бенефисига айланиб кетган ўйинда "Бенфика" йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

ЕЧЛнинг 1/8 босқичидан ўрин олган "Бенфика" - "Брюгге" тўқнашувининг жавоб баҳси бўлиб ўтди. Мезбонлар рақибни умуман аяб ўтиргани йўқ ва 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда Гансалу Рамуш дубль қилиб, Нереснинг голига асисст амалга оширди. Рафа Силва ва Давид Нерес ҳам ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди. Меҳмонлар таркибидан Мейер жавоб голини урди. 

Шу тариқа, Португалия клуби чорак финалга йўл олди. Биринчи ўйинда ҳам "Бенфика" ғалаба қозонганди ва таблода умумий 7:1 ҳисоби қайд этилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!