ЕЧЛда гуруҳ босқичи якунланди. Биз нимчорак финалда дахшатли қарама-қаршиликлар гувоҳига айланишимиз мумкин
Кеча УЕФА Чемпионлар лигасида 6-тур учрашувлари якунига етди. Плей-офф йўлланмасига эга чиққан 16 жамоа номи маълум бўлди.
Гуруҳ босқичи натижасига кўра, "Наполи", "Ливерпуль", "Порту", "Брюгге", "Бавария", "Интер", "Тоттенхэм", "Айнтрахт", "Челси", "Милан", "Реал" Мадрид, "Лейпциг", "Манчестер Сити", "Боруссия" (Дортмунд) , ПСЖ ва "Бенфика" турнирнинг 1/8 финалига йўл олди.
Гуруҳларида биринчи ўринни эгаллаганлар клублар биринчи саватчадан, иккинчи ўринни эгаллаганлар эса кейинги саватчадан жой олади. Бир мамлакат жамоалари, шунингдек, жорий мавсум бир гуруҳда ўйнаган клублар 1/8 финалда тўқнаш кела олмайди.
Чемпионлар лигасининг 1/8 финали учун саватчалар қуйидагича кўриниш олади:
Биринчи саватча: "Наполи", "Порту", "Бавария", "Тоттенхэм", "Челси", "Реал" Мадрид, "Манчестер Сити", "Бенфика".
Иккинчи саватча: "Ливерпуль", "Брюгге", "Интер", "Айнтрахт", "Милан", "Лейпциг", "Боруссия Д", ПСЖ.
Қуръа модели тахминларига кўра, мусобақа нимчорак финал босқичида "Бавария" - "Ливерпуль" тўқнаш келиши эҳтимоли 39,9% фоизга баҳоланмоқда.
Боиси, мерсисайдликлар гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади. Премьер-лигадаги қолган учта жамоаси эса квартет ғолиблигини қўлга киритган ҳолда плей-офф йўлланмасига эга чиққан ва улар 1/8 финал босқичида "Ливерпуль"га тўқнаш келмайди. Нимчорак финалга йўлланма олган Германиянинг учта жамоаси эса иккинчи ўринни эгаллади. Табиийки, улар "Бавария" билан ўйнамайди.
Шунингдек, "немис машинаси"га ПСЖ (эҳтимолий тўқнаш келиш фоизи - 18.111), "Милан" (18.111 фоиз), "Брюгге" (18.111 фоиз) ва "Милан" (23.916 фоиз) каби жамоалар ҳам рақиб бўлиши мумкин.
Шунингдек, биз ўтган йилги финалчилар қарама-қаршилигини ҳам кузатишимиз мумкин. "Реал" ва "Ливерпуль" бу сафар нимчорак финалда тўқнаш келиши мумкин. ПСЖ сўнгги турда тўплар фарқига кўра "Бенфика"га гуруҳ ғолиблигини бериб қўйди. Бу парижликлар учун қийин рақиблар тўқнаш келишига сабаб бўлса, мухлисларга супер тўқнашувни тақдим этиши мумкин.
ПСЖга эҳтимолий рақиблар эса "Манчестер Сити", "Реал","Челси", "Тоттенхэм", "Порту"ва "Наполи" бўлиши мумкин. Биз катта эҳтимол билан "Манчестер Сити" - ПСЖ ёки "Реал" - ПСЖ каби дахшатли беллашувларнинг гувоҳи бўлишимиз мумкин.
"Шаҳарликлар"га эса ПСЖ, "Лейпциг", "Интер", "Айнтрахт", "Брюгге" ва "Милан" каби жамоалардан бири рақиб бўлади.
"Ливерпуль" ва ПСЖнинг гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритгани боис, биз нимчорак финал босқичида камида иккита супер ўйин кўришимиз мумкин.
7 ноябрь куни УEФАнинг Нён шаҳридаги (Швейцария) қароргоҳида Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг дастлабки ўйинлари 2023 йилнинг 14-15 ва 21-22 феврал кунлари бўлиб ўтади. Жавоб ўйинлари 7-8 ва 14-15 март кунлари ўтказилади.
Фикрлар