ЕЧЛда ҳафтанинг энг чиройли голи аниқланди
Ads

Хабарингиз бор жорий ҳафтада УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ташкилот расмий сайти тарқатган хабарга кўра “Барселона” вингери Усмон Дембеленинг “Тоттенхэм” дарвозасига киритган голи ҳафтанинг энг чиройли голи деб топилди. Айнан франциялик футболчи томонидан киритилган гол мухлислар томонидан энг кўп овоз олди.

Маълумот учун, Дембеле жорий мавсум “Барселона” сафида жами 20та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.