Эдинсон Кавани январда Мадрид клубига ўтиши кутилмоқда (Фото)
Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Эдинсон Кавани фаолиятини Ла Лигада давом эттиришга яқин. Бу ҳақда хориж нашрлари хабар берди.
Манбада ёзилишича, уругвайлик форвард январда "Атлетико" клубига кўчиб ўтиши кутилмоқда. Кавани мадридликлар билан 3 йиллик шартнома имзолашга келишиб олгани борасида аввалроқ хабар бергандик.
Футболчининг ПСЖ билан шартномаси келаси йили ёзда тугайди ва у бошқа жамоалар билан музокаралар ўтказиши мумкин.
Фикрлар