Егор Кримец финалдан аввалги матбуот анжуманида: Кўп гапирмайман, финалда жамоамиз майдонда ўз сўзини айтади

Хабарингиз бор, “Пахтакор” ва АГМК жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади. Финал олдидан ҳар иккала жамоа мураббийлари ва футболчилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда "шерлар" вакили Егор Кримец қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

- Адашмасам, иккинчи марта матбуот анжумани шундай ажойиб жойда ўтказилмоқда. Кўп гапирмайман, финалда жамоамиз майдонда ўз сўзини айтади. Биз олдимизда турган шу уч чиройли кубокни қўлга киритишга интиламиз. Ишқибозларни стадионга таклиф этамиз, - деди футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!