“Эл-класико”да ким ғалаба қозонади? Жамоаларнинг имкониятлари қандай? – Даврон Файзиевдан жавоб

Бир неча соатдан сўнг, Каталонияда “Барселона” – “Реал” қарама-қаршилиги бошланади. “Эл-класико” олдидан таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев SPORTS.uz сайти томонидан олиб борилаётган лойиҳада ўз фикрларини билдирди. Шарҳловчи “эл-класико”да фаворитлар бўлмайди, дейди. Лекин бу галгисида қайсидир томон кучлироқдек кўринмаяптими?, - деган саволга жавоб берди.

Менимча, бунда “Барселона” назарда тутилмоқда. Ҳозирги ҳолатда нега “Барселона” фаворит? Ҳар доимги масала бу – Месси фактори. “Реал”дан Роналду кетди. Масалан, барча кўрсаткичлар солиштирилганда Куртуа –  тер Штеген, Рамос – Пике, Гризманн – Бензема, Месси дейиладию, шунда унга келганда “Реал”да сал муаммо бор. Ўша даражадаги юлдуз ролини Азар бажариши керак эди, уддалай олмаяпти, яқинига ҳам келолмаяпти. Шу маънода, каталонияликларда кичик устунлик бўлиши мумкин. Бироқ ўтган мавсум бу устунлик уларга ёрдам бермади. Жорий мавсум икки жамоа ҳали формасига кириб бормади. “Барселона”да янги мураббий, клуб энди ўйинини қидиряпти, баъзи эпизодларда топгандек бўлмоқда.

“Реал” кузни ҳар доим бўш ўтказади. Бу Зидан даврида одатга айланган. Аввалги мураббийларда ундай эмасди. Ҳар мавсум киришиб олишига вақт керак бўлмоқда, камида икки ой.

Даврон Файзиев: “Реал Мадрид” клуби “эл-класико”да ҳам шундай ўйнайдими? Мана бу жиддий савол

Безымянный_8

"Эл-класико" олдидан Зинедин Зидан иштирокидаги матбуот анжумани

Ростдан ҳам, “Барселона” озгина фаворитдек. Хатто ўз майдони фактори роль ўйнаб қолиши мумкин. Одатда, Рамоссиз мадридликлар қийналади. Айниқса, Серхио дунёнинг энг яхши ҳимоячиси экани битта сабаб бўлса, энг каттаси лидер йўқлигида (Роналду кетганидан сўнг). Агар Рамос ҳам “Қироллик клуби”ни тарк этса, “Реал” характерсиз жамоага айланиб қолиши мумкин. Ютқазаётган пайт у ўз позициясидан туриб ҳам ўйнанглар, деб ҳужумчиларга бақириб туради. Шу етакчисиз ўйнаш “Реал”га қийинчилик туғдиради.

Маълумотларга қараганда, Серхио Рамос жароҳатларидан тўлиқ тузалмай Зидан уни майдонга туширмоқчи. Жамоа машғулотларида қатнашибди. Унинг спорт формаси 100% эмас, лекин ўйнайди. Сардорсиз “Реал” аутсайдерга айланиб қоларди.

“Эл-класико” олдидан менинг фикрларим тахминан шулардан иборат. Барчасини ўйин кўрсатади. Ўтган йилги ҳолатда, фаворит “Барселона” эди, бироқ “Реал” ютқазмаган. Имкониятларни тенг, деб турайлик. Шунда кўриш қизиқ бўлади, - деди Даврон Файзиев SPORTS.uz сайтига.

"Реал"нинг "Барселона"га қарши ўйин учун қайдномаси. Зидан қайси футболчиларни "эл-класико"га жалб қилди? (Фото)

Зидан "эл-класико"да жамоанинг асосий футболчиси иштирок этиши масаласига ойдинлик киритди

"Барселона" - "Реал". Тахминий таркиблар. Кимлар бугун майдонга тушиши мумкин?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!