Ads

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, "Эл-Класико"ни аввал эълон қилинганидек Алехандро Хосе Эрнандес Эрнандес ўрнига Альберто Ундиано Маленько бошқариб боради. Нашр маълумотларига кўра, Маленько ушбу мавсум сўнггида фаолиятини якунлайди ва шу боис ушбу класико айнан унга ишониб топширилган.

Маълумот учун, Маленько ҳозирга қадар Ла Лига доирасида кечган "Реал" - "Барселона"  қарама-қаршилигини 7 бор бошқарган ва қизиғи, уларнинг фақатгина 1 тасида "қироллик клуби" зафар қучган.

Эслатиб ўтамиз, Испания Ла Лигаси 26-туридан ўрин олган "Эл-Класико" учрашуви 2 март куни бўлиб ўтади.