Элдор Шомуродов бу борада "Специя"да биринчи бўлади!

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини "Специя"да давом эттиради.

Қизиғи шундаки, Элдор ушбу клуб сафидаги биринчи Осиёлик футболчига айланади. Шомуродов тиббий кўрикдан ўтиш учун Специя шаҳрига етиб келган. Клуб тез орада унинг трансферини расман эълон қилади.

Шомуродов ижара асосида "Специя" сафига кўчиб ўтмоқда. Жорий мавсум у "бўрилар" таркибида бор йўғи 8 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган.

Маълумот учун, "Специя" 2003 йил австралиялик ҳимоячи Энтони Мадаскини рўйхатдан ўтказган, аммо футболчи бирорта ўйинда иштирок этмаган. У Италия ва Австралия фуқаролигига эга.

Қуйида "Специя"да ўйнаган футболчилар билан танишишингиз мумкин >>>>>. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!