Элдор Шомуродов бу тур "Лацио" дарвозасини ишғол қилди (видео)
Италия А Сериясининг 34-турида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сурадиган “Женоа” сафарда “Лацио” меҳмони бўлди.
Римдаги “Олимпико” стадионида кечган беллашувда дарвозаларга нақд 7 та тўп киритилди. Якунда 4:3 ҳисобида мезбонларнинг қўли баланд келди.
“Лацио”нинг голларига Хоакин Корреа (30', 56'), Чиро Иммобиле (43') ва Луис Альберто (48') муаллифлик қилган бўлса, “Женоа” ҳисобига ёзилган голларни Адам Марушич (47' автогол), Жанлука Скамакка (80') ва Элдор Шомуродов (81') киритди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар