Элдор Шомуродов "Рома"нинг мақсади ҳақида гапирди
"Рома" бугун Конференциялар лигаси гуруҳ босқич 2-тури доирасида "Зария" билан куч синашади. Жозе Моуриньо шогирдлари Украинага сафар уюштиради.
Ўйин Тошкент вақти билан 21:45да бошланади. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов беллашув олдидан фикр билдирди. Бу ҳақда "la gazzetta dello sport" нашри хабар берди.
- Мазкур баҳсда ғалаба қозонишга тайёрмиз. Биз 3 очко учун келдик. Украина жамоалари жуда кучли, лекин биз ғолиб бўлишни хоҳлаймиз. Мен Римда ўзимни яхши ҳис қиляпман ва ҳеч қачон ўзимни юлдуз, деб ҳисобламаганман. Жамоадошларимнинг ёрдами туфайли "Рома" клубига мослашиб олдим, - деди Элдор Шомуродов.
Маълумот учун, Жозе Моуриньо шогирдлари биринчи турдан сўнг гуруҳда пешқадам бўлиб турибди. Римликлар жойлашган "С" гуруҳидаги иккинчи баҳс Норвегиянинг "Буде-Глимт" ва ЦСКА София клуби ўртасида кечади. Бу беллашув 21:45да старт олади.
Фикрлар