Элдорнинг Италиядаги фаолиятига доир янгилик!
Октябрнинг биринчи кунида “Ростов”дан “Жаноа”га кўчиб ўтган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг А Сериядаги дебюти 3 октябрь куни Генуя шаҳрида “Торино”га қарши учрашувда бўлиши кутилганди.
Бироқ, ўйиндан олдин “Женоа”да коронавирус тарқалиб кетгани ва икки кун ичида жами 17 кишида инфекция аниқлангани боис ўйин бошқа муддатга қолдирилди.
Элдорнинг ўзи эса, жамоа машғулотларига ҳам қўшилмай, Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинига етиб келди.
А Серия ташкилотчилари расмий сайт орқали қолдирилган учрашув 4 ноябрда ўтказилишини эълон қилди. Унгача генуяликлар 19 октябрда “Верона”, 25 октябрь куни “Интер” ва 1 ноябрда “Сампдория” билан куч синашади.
Аввалроқ, Элдор Шомуродов “Женоа”да ўзига ноодатий рақам танлагани ҳақида хабар тарқатилган эди.
Фикрлар