Элгужа Григалашвили: "Бабаян менга анча олдин алоқага чиққанди"

“Навбаҳор”нинг грузиялик янги футболчиси Элгужа Григалашвили режа бўйича эртага Тошкентга келади. Легионер ўйинчи “Навбаҳор”га ўтиши юзасидан клубга ким таклиф қилгани ва мақсадлари ҳақида Sports.uz мухбирига шундай деди:

“Ҳа, менга Бабаяннинг ўзи қўнғироқ қилди. У менга анча олдин алоқага чиққанди. Аммо куни кеча ҳаммасини келишиб олдик.

Чунки “Навбаҳор” яхши жамоа. Ишқибозлари ҳам ажойиб. “Навбаҳор” иштирокидаги ўйинлар доим жонкуяр мухлислари туфайли қизиқ кечган.

“Навбаҳор” учун ўзимнинг бор маҳоратимни ишга солган ҳолда тўп суришни истайман. Максимал натижа учун курашамиз ва бу курашда мен ҳам иштирок этишни истайман”, - дея фикрини якунлади Григалашвили.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Fanat Navbahor Fc
03/01/2022 14:38
Григалашвили omad