Элмурат Тасмурадов қитъамизда тенгсиз эканлигини бешинчи бор исботлади

Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Хабар берганимиздек, мусобақани бугун классик курашчилар бошлаб беришди.

Бугунги баҳсларда терма жамоамизнинг икки нафар вакили Жасурбек Ортиқбоев (-55 кг) ва Элмурат Тасмурадов (-63 кг) финалгача етиб келишди. Афсуски, Ортиқбоев ҳал қилувчи беллашувда эронлик рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Элмурат Тасмурадов эса финалда кореялик Жингсу Сонгга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Шу тариқа Токио-2020 лицензиати 5 карра Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлди. Яна бир вакилимиз Бекзод Умаров -77 килограмм вазн тоифасида бронза медали учун қирғизистонлик Ренат Илиаз Улуга имкониятни бой бериб қўйди.

Финал:
-55 кг: Жасурбек Ортиқбоев - Пуя Носирпур (Эрон) 0:8
-63 кг: Элмурат Тасмурадов - Жинсу Сонг (Жанубий Корея) 9:0

Бронза медали учун:
-77 кг: Бекзод Умаров - Ренат Илиаз Улу (Қирғизистон) 0:5

Манба: olympic.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!