Элнур Абдураимов ҳам "Губернатор кубоги"да ўз жангини ўтказди

  • 21 апрель, 2021, 19:55
  • 1
  • Бокс

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида давом этаётган бокс бўйича "Губернатор кубоги" турнирида бугунги кун дастуридан ўрин олган учинчи вакилимиз ҳам ўз жангини ўтказди. Яъни, -63 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Элнур Абдураимов мезбонлар вакили Илья Поповга қарши шиддатли жанг ўтказди. 

Якунда барибир мезбонлик фактори роль ўйнади ва ҳакамлар 3:2 ҳисобидаги ғалабани россиялик чармқўлқоп устасига тақдим этди. Бугунги кун дастуридан яна бир вакилимизнинг жанги ўрин олган.

Аниқроқ қилиб айтганда оғир вазн тоифасидаги боксчимиз Баҳодир Жалолов яна бир мезбонлар боксчиси Артём Фёдоровга қарши рингга кўтарилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
21/04/2021 21:41
Фанат Қахрамонов деган бокисчи Ўзб. Чемпионатига ҳам тортмайдику нима қилиб юрибди термада. Бухоролик боксчини олиб бориш керак эди.