Элнур Абдураимов: Танзаниялик боксчи мени ҳайрон қолдирмади
Екатеринбургдаги жангдан сўнг ҳамюртимиз Элнур Абдураимов жанг борасида ва келажакдаги режалари ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Екатеринбургда жанг учун имконият яратиб берган "RCC Boxing Promotions" компаниясига раҳмат айтаман. Менежер ва мураббийимга эса алоҳида ташаккур изҳор этаман.
Жанг томошабинлар учун қизиқарли тарзда кечди. Танзаниялик боксчи 30 дан зиёд жангларда иштирок этган эди ва ўз даражасини кўрсата олди, аммо мени ҳайрон қолдира олмади.
Нокаутларнинг сири? Шунчаки машғулотлардаги оғир меҳнат ва чин юракдан ишлаш. Худо хоҳласа, ўз вазнимдаги барча камарларни қўлга киритаман", - деди Абдураимов.
Фикрлар