Энди “отнинг калласидек” маошлар бўлмайди

“Барселона” президенти Жоан Лапорта жамоа ўйинчиларининг маошларини қайта кўриб чиқишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Marca нашри.

Манбанинг таъкидлашича, клуб президенти аввалги раҳбарлар хатосини такрорламоқчи эмас ва иқтисоди чекловлар футболчилар шартномасига ҳам таъсир қилишини билдирмоқда. Унинг фикрича, ўйинчиларнинг ўзи ҳам клубнинг молиявий аҳволини тушуниб турибди ва ўтказиладиган ислоҳотлар маошларни оптимизация қилишга қаратилганини билади.

Лапорта жамоа етакчиларидан бири Усмон Дембеле билан янги шартнома бўйича музокаралар айнан иқтисодий масалада узилганини мисол тариқасида келтирди. Бу вазият Гави ва Рональд Арахуо музокараларида ҳам кузатилмоқда.

- Шартномалар ҳаммага тушунарли параметрлар бўйича тузилади. Футболчилар реал ҳаётга мос маошга кўникишларига умид қиламан. Норозилар кетиши мумкин, - деди Жоан Лапорта.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!