Энди "Тамбов"га мухлислик қиламиз

Ёзги трансферлар даврида “Бунёдкор”дан “Локомотив” Москвага кўчиб ўтган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов Тошкентга қайтмайдиган бўлди.

“Темирйўлчилар” 18 ёшли ҳамюртимизни РПЛнинг бошқа бир клуби - “Тамбов”га ижарага беради. Бу ҳақда клуб спорт директори Павел Худяков хабар берди.

“Жалолиддиновни сотиб олиш ҳуқуқисиз мавсум охиригача ижарага оламиз. Унинг маошини тўлиқ “Локомотив” тўлайди ва биз бу борада келишиб олдик”, - деди Худяков.

Эслатиб ўтамиз, “Локо” дастлаб Жасурни РПЛ қайдномасига киритган эди. Аммо легионерлар лимити сабаб, кейинчалик уни қайдномадан чиқаришди. Бу орада Жалолиддиновнинг “Бунёдкор”га ижара асосида қайтиши ҳақида ҳам хабарлар тарқалиб кетди.

"Тамбов" айни дамда премьер-лига мусобақа жадвалида 13-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!