Энг бадавлат клуб дарвозасини энг қиммат посбон қўриқлаши керак

Ёзда таркибини янада кучайтириш бўйича иш олиб бораётган “Ньюкасл” раҳбарияти “Челси” захирасида ўтирган Кепа Аррисабалагани трансфер қилишни режалаштирмоқда.

“Аристократлар” 2018 йили “Атлетик”дан испаниялик дарвозабонни олиш учун 80 миллион евро харажат қилган. Бу футбол тарихида голкиперлар учун тўланган энг катта сумма сифатида рекорд ҳисобланади.

Шунга қарамай, Кепа ичонни оқлай олмади. Кейинчалик асосий таркибдаги ўрнини Эдуар Мендига бой берди.

Ариссабалага бу мавсум ўзи майдонга тушган ўйинларни анча ишончли ўтказа оляпти. Бу факт “Ньюкасл” скаутлари назаридан четда қолмади.

Буюк Британия ҳукумати “Челси”га қўйилган чекловларни юмшатиб, футболчиларнинг трансферига рухсат бериши билан “қарғалар” дарвозабонни олиш бўйича ишга киришади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!