![](https://static.sports.uz/crop/3b282511e3e4f56c6b1a659757cfa4c6.jpg)
Энг қиммат дарвозабон бошқа клубга ўтиши мумкин
"Ювентус" ўз таркибига дарвозабон қўшиб олмоқчи.
"Football London" нашри тарқатган хабарга кўра, "Челси" посбони Кепа Аррисабалага фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Туринликлар уни ижара асосида ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Ўз навбатида, испаниялик футболчига "Барселона"дан ҳам қизиқиш бор. Кепанинг ўзи асосий дарвозабон бўладиган клубига ўтишни ният қилган. У кетма-кет иккинчи мавсумни "аристократлар" сафида захирада ўтказмоқда.
27 ёшли дарвозабон 2019 йилги мавсум аввалида "Атлетик"дан "Челси"га 80 миллион евро эвазига ўтганди.
Фикрлар