Энг қиммат дарвозабон сотилади

“Челси” раҳбарияти асосий таркибдаги жойини йўқотган Кепа Аррисабалага билан хайрлашадиган бўлди.

“Аристократлар” испаниялик дарвозабон учун 2018 йилда 80 миллион евро тўлаган ва бу рекорд сифатида қайд этилганди. Бироқ, Кепа ўзига билдирилган ишончни оқлай олмади. Кетма-кет қўпол хатолардан кейин клуб жамоа дарвозасини Эдуар Мендига топширди.

Энди “Челси”га захирада ўтириб, катта маош олаётган Кепага пул тўлаш маоло келмоқда. Шу боис улар 27 ёшли дарвозабонни ёзда сотиб юбормоқчи.

Кепанинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача тузилган. У жорий мавсумда 15 марта майдонга тушди ва шулардан саккизтасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!