Енгилмас Азизбек Абдуғофуров 8-ғалабасини нишонлади
Ads

Профессионал боксда мағлубият нималигини билмай келаётган ҳамюртимиз Азизбек Абдуғофуров (8-0-0, КО4) ўзининг навбатдаги жангини Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда ўтказди.

“Titwangsa” стадионида ўтган жангда у Австралия шарафини ҳимоя қилган Теж Пратап Синхга (9-4-2, КО4) қарши ўтказди. 8 раунд давом этган жангда Азизбек очколар бўйича ғолибликни қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, у шу вақтга қадар 7 та жанг ўтказиб, барчасини ғалаба билан якунлаган ва шулардан 4 тасида нокаут қайд этган.