Энрике Дембеле билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике жамоа ҳужумчиси Усмон Дембеле билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди. Аввалроқ Дембеле Чемпионлар лигасининг 2-тури доирасида "Арсенал"га қарши ўйин қайдномасига киритилмагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Миш-мишларга кўра, Энрике ва Усмон ўртасида можаро бўлган.
"Агар кимдир жамоа олдидаги мажбуриятини бажармаётган бўлса ва тайёр бўлмаса... Менимча, бу ҳафтадаги ўйин жуда муҳим ва мен ушбу баҳсда футболчиларимнинг энг яхши ҳолатда бўлишини истайман. Мен уни дисквалификация қилдим, чунки мен жамоа учун яхши бўлишини хоҳлайман. Мен бундан сериал яратмоқчи эмасман. Ўртамизда ҳеч қандай жанжал бўлмаган - бу ёлғон. Футболчининг жамоа олдидаги мажбуриятларини бажаришда муаммо бор, лекин футболчи ва мураббий ўртасида ҳеч қандай муаммо йўқ”, - деди испаниялик мутахассис RMC Sport нашрига берган интервьюсида.
Дембеле ПСЖга 2023 йилнинг августида “Барселона”дан кўчиб ўтган ва 2028 йилнинг июнь ойи охиригача шартнома имзолаган. Франциялик футболчининг Трансфермаркт порталидаги қиймати 60 миллион еврони ташкил этади. У жорий мавсум ПСЖ таркибида 7 та ўйинда қатнашиб, тўртта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар