Эриксен бу борада Де Брюйнедан бошқа ҳаммадан устун
МЮ ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен кеча "Борнмут"га қарши баҳсда Каземиронинг голига ассист берди. Бу билан у Премьер-лигадаги 72-голли узатмасини амалга оширди.
Даниялик футболчи 2013 йил сентябрда ўзининг АПЛдаги дебютини амалга оширган. Ўшандан буён фақат Кевин де Брюйне турнирда Эриксендан кўпроқ голли узатмага муаллиф бўлган (94).
Эслатиб ўтамиз, Эриксеннинг "қизил иблислар" билан амалдаги битими 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. У жорий мавсум клуби сафида 16 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар