Эркинов "Ал-Ваҳда" таркибида дебют ўйинида майдонга тушди

Яқиндагина Ҳожимат Эркиновни ўз таркибига қўшиб олган "Ал-Ваҳда" БАА кубоги доирасида "Ал-Васл"га ўйнаб, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради. 

Дастлаб, Буфтини ҳисобни очган бўлса, Лима 30-дақиқада фарқни иккитага ошириб қўйди. 66-дақиқада эса Нуролаҳи жавоб қайтарди. Эркинов иккинчи тайм бошида захирадан майдонга туширилди. Вингер бир бўлим ичида 24 марта тўпга тегиниб, 12 марта шерикларига пас берди. Шунингдек, 1 та муваффақиятли дриблинг ҳам ишлатди. 

Ушбу мағлубиятдан кейин "Ал-Ваҳда" БАА кубогидаги юришини ярим финалдан тўхтатди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!