Эрон футболидаги ўзбекларнинг аянчли тақдири!

CHERY AUTO

Эрон Про-лигаси 16-тури доирасидаги "Зобахан" - "Персеполис" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 

Tecno

Баҳсни асосий таркибда бошлаган Остон Ўрунов 24-дақиқада жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Форсларнинг "Fararu" нашри хабарига кўра, легионеримизнинг эски жароҳати безовта қилган. 

"Ўруновнинг сон мушаклари шикастланиб, ўйинни давом эттира олмади. Бундай жароҳатлар одатда икки ҳафтадан тўрт ҳафтагача давом этади ва у февраль ойидаги ўйинларини ҳам ўтказиб юбориши мумкин", - дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, айнан 16-тур доирасидаги беллашувда термамизнинг яна бир етакчиси Жалолиддин Машарипов ҳам жароаҳт олганди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!